Исроилда Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилган намойишлар сони 700 минг кишига етди. Тел-Авивдаги намойишларда эса 550 минг киши қатнашди, деб хабар берди Ynet портали намойиш ташкилотчиларига таяниб.
Шанба куни ўн минглаб исроилликлар Тел-Авив ва бошқа шаҳарлар кўчаларига чиқиб, Ғазо секторидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича зудлик билан келишувга эришилишини талаб қилиб, норозилик намойишига чиқди. Оммавий митинг Фаластин радикаллари томонидан 330 кун асирликда бўлган олти нафар гаровга олинган кишининг ўлдирилиши ҳақидаги хабардан кейин фаоллар томонидан уюштирилган. Ташкилотчиларга кўра, Тел-Авив кўчаларида 300 мингга яқин одам тўпланган, ярим миллионга яқин исроилликлар эса бутун мамлакат бўйлаб бир вақтнинг ўзида митинг ўтказган.
«Якшанба оқшомида мамлакат бўйлаб намойишларда етти юз минг киши қатнашди, Тел-Авивнинг Каплан кўчасидаги асосий намойишда иштирокчилар сони эса 550 минг кишини ташкил этди», — дея хабар берди Ynet портали намойиш ташкилотчиларига таяниб.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.