Тел-Авив марказида Ғазо секторида гаровга олинганларни қўллаб-қувватлаш намойиши ортидан оммавий тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда Исроил полицияси матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фаоллар Аялон шоссесини тўсиб, тўғридан-тўғри йўлда ўт ёқиб, полиция билан жанжаллашди. Ўз навбатида, полиция намойишчиларни катта йўлдан мажбуран чиқаришга ҳаракат қилмоқда ва энг фаол намойишчиларни ҳибсга олмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, полициячилар орасида жабрланганлар бор.
Бундан олдин Тел-Авивда митинг бошлангани, унинг иштирокчилари Ғазо секторидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувни тезроқ тузишни талаб қилгани хабар қилинган эди. Митинг ўн минглаб одамларни жалб қилди. Бу Исроилда фуқаролар суд-ҳуқуқ ислоҳотига қарши норозилик билдирган 2023 йилдан буён энг йирик норозилик намойишидир. 2 сентябрдан бошлаб мамлакатда аэропорт, болалар боғчалари, давлат идоралари, мактаб ва поликлиникаларда иш ташлашлар бошланди. Уларга юзлаб хусусий компаниялар ҳам қўшилди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.