Шовқинли жойда яшаш юрак хуружи хавфини ошириши ва юрак хуружидан омон қолганларнинг соғлиғини ёмонлаштириши мумкин. Бу ҳақда Европада ўтказилган икки тадқиқотга асосланиб HealthDay хабар бермоқда.
Немис тадқиқотида юрак хуружи билан касалхонага ётқизилган 50 ва ундан кичик ёшдаги 400 кишининг маълумотлари таҳлил қилинди. Улар орасида юрак хуружи хавфи юқори бўлган одамлар ҳам бор эди. Уларнинг аксарияти шовқинли жойларда яшаган. Бу шовқин анъанавий хавф омиллари бўлмаган ёшларда юрак хуружи эҳтимолини ошириши мумкинлигини англатиши мумкин.
Яна бир тадқиқот юрак хуружидан кейин 864 нафар француз беморининг маълумотларини ўрганиб чиқди. Муаллифлар ҳар бир уйдаги шовқин даражасини ўлчаган. Ўртача, юрак хуружидан кейин асоратларни ривожланиш эҳтимоли кечаси ҳар 10 децибел учун 25% га ошди. Муаллифлар бошқа хавф омилларини, жумладан, қашшоқлик ва ҳаво ифлосланишини ҳам ҳисобга олган.
Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг топилмалари якуний эмас ва каттароқ тадқиқотларда тасдиқланиши керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.