Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг НАТО ҳудудига ҳужум қилиш режаси йўқлигини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ ОАВда Литва 2027 йил охиригача бундесвернинг 4000 аскари жойлаштириладиган ҳарбий база қурилишини бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Германия ўз қўшинларини Литвада жойлаштиришни "тарихий қарор" деб баҳолайди", дея Ташқи ишлар вазирлиги "биринчи ҳарбий хизматчилар жорий йилнинг апрель ойида келганлигини, 2025 йилда немис бригадасининг расмий "фаоллашуви" ҳақида эълон қилиниши режалаштирилганлигини" қўшимча қилди.
"У, Россия қўшинлари Болтиқбўйи мамлакатига ҳужум қилган тақдирда, уларнинг "биринчи зарбасини" ўз зиммасига олиши керак дейишади. Германиянинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари Россия яқин 5-7 йил ичида НАТО ҳудудига “ҳужум қилиши” мумкинлигига ишонмоқда”, — дейилади ТИВ хабарида.
“Ўз навбатида, биз яна бир бор таъкидлаймизки, мамлакатимизда бундай режалар йўқ”, — деди Россия ТИВ.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.