30га яқин снаряд: Ливан Исроилнинг шимолини ўққа тутди

30га яқин снаряд: Ливан Исроилнинг шимолини ўққа тутди

Ливан Исроилнинг шимолий ҳудудларини ўққа тутди. Натижада икки нафар исроиллик яраланган. Бу ҳақда Исроил армиясининг Телеграм канали хабар берди.

Ҳаммаси бўлиб Исроилга ўттизга яқин снаряд отилган. Улардан баъзиларини ракетага қарши мудофаа тизимлари ушлаб қолди. Аммо баъзи снарядлар Исроил ҳудудида портлади.

Чегарадаги Кфар Ювал аҳоли пункти ҳудудида ҳудудий ўзини-ўзи мудофаа бўлинмаси аъзоси бўлган Исроил мудофаа кучлари резервчиси ўртача даражада яраланган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Бундан ташқари, маҳаллий аҳолидан бири жиддий жароҳат олган. У ҳам касалхонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!