Германиянинг шарқий қисмида жойлашган Тюрингия ва Саксонияда маҳаллий парламент (ландтаг) учун сайловлар бўлиб ўтди

Германиянинг шарқий қисмида жойлашган Тюрингия ва Саксонияда маҳаллий парламент (ландтаг) учун сайловлар бўлиб ўтди

Дастлабки экзитпол натижаларига кўра, Тюрингия ерида ўта ўнгчи “Германия учун муқобил” партияси етакчилик қилмоқда.

АРД телекомпаниясининг сайлов участкалари ёпилгандан сўнг эълон қилинган сўровномаларида қайд этилишича, “Германия учун муқобил” 30,5% овоз тўплаб, консерватив “Христиан-Демократик иттифоқ” дан олти фоиз олдинда олдинда бор қда.

Агар рақамлар тўғри чиқса, бу маҳаллий сайловларда ўта ўнгчиларнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда биринчи ғалабаси бўлади.

Саксонияда “Германия учун муқобил” партияси, ХДИдан бироз орқада қоляпти. АRD маълумотларига кўра, ХДИ 31,5%, “Германия учун муқобил” эса 30% овоз тўплаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!