Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Pax Track” тизими тест режимида ўрнатилиб, ишга туширилди.
Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” AЖ хабер берди.
“Pax Track” – йўловчиларни комплекс мониторинг қилиш тизимидир. Ушбу тизим қандай ишлайди?
Рўйхатдан ўтиш жойидан кейин ўрнатилган турникетларда йўловчи бортга чиқиш талонини, ходим эса ўз рухсатномасини сканерлаши керак. Чегара назорати ва авиация хавфсизлигига текшириш хизматлари ҳам ушбу тизим билан интеграциялашади. Шундай қилиб, кечикаётган йўловчини бортга чақиришда аэропорт ходимлари тизимдан унинг қайси секторда эканлигини ва рўйхатдан ўтгандан кейин “стерил” зонага кирган-кирмаганлигини билиш имкониятига эга бўлади.
Бугунги кунда учиб кетиш залида 40 та рўйхатга олиш пештахтаси мавжуд. Реконструкция ишлари тугаллангач, рўйхатга олиш пештахталари сони 90 та бўлади.
Учиб кетиш ҳудудидаги чегара назорати пунктлари сони ҳам 34 тадан 54 тага етказилади. Текширув ҳудуди 15 та йўлакгача кенгайтирилади. Шунингдек, учиб келиш залида 48 йўловчи ўтиш каналига эга янги паспорт назорати зонаси ташкил этилади, багаж олиш камарлари сони 4 тадан 8 тага кўпаяди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.