Ўзбекистон кинотеатрларида бепул фильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон кинотеатрларида бепул фильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Кинематография агентлиги сентябр ойининг бошида республиканинг бир неча кинотеатрларида бепул фильмлар намойиши ҳақида эълон қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий кино санъат саройида 3 сентябрь куни соат 18:00 да “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг бепул намойиши бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, 29 августдан сентябрь ойи бошига қадар мамлакатимиз кинотеатрларида 10 тага яқин миллий фильмлар мутлоқ бепул намойиш этилади!", - дейилади хабарда.

Намойиш этиладиган фильмлар орасида қуйидагилар бор: "Офицер 55", “Абдулла Орипов: истиқлол куйчиси”, "Самурай", "Доктор Абдуллаев", "Ишқ ва Андуҳ", "Осмондаги болалар 3" ва бошқалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!