Ўзбекистон ва ЕОИИ 2024-2026 йиллар учун қўшма тадбирлар режасини тайёрламоқда
![Ўзбекистон ва ЕОИИ 2024-2026 йиллар учун қўшма тадбирлар режасини тайёрламоқда Ўзбекистон ва ЕОИИ 2024-2026 йиллар учун қўшма тадбирлар режасини тайёрламоқда](/photos/news/B5HvxKWWY11pQLV.jpeg)
Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовнинг 15 май куни Москвада ЕИК раиси Бахитжан Сагинтаев билан бўлиб ўтган учрашувида маълум бўлди.
Учрашувда Асадов Ўзбекистон кузатувчи мақомидан максимал даражада фойдаланишдан манфаатдор эканлигини ҳамда ЕОИИ саноат лойиҳаларига қўшилишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, айни дамда Ўзбекистон ва ЕОИИ орасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар янги режаси тайёрланаётгани қайд этилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).