Ўзбекистон кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқади

Ўзбекистон кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқади

Ўзбекистон кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий ёндашувлар жорий этилади, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги янада оширилади. Шунингдек, кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва уларга тайёргарлик кўришнинг замонавий тизимини яратилади.

“2024 йил 1 июндан бошлаб МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан, сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади”, — дейилган ҳужжат матнида.

Шунингдек, 1 июлдан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади.

“МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори баллик ер силкиниши содир бўлганда ускуналардан олинган маълумотлар тезкор равишда таҳлил қилинади. У ҳақидаги ахборот Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритилади. Республика кенгаши уч кун муддатда ҳокимликлар билан биргаликда зилзила натижасида аниқланган бино ва иншоотларнинг заиф нуқталарини мустаҳкамлаш ва хавфни бартараф этиш чораларини белгилаб, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди”, — дейилган қарор матнида.

Белгиланишича, 2024 йил 1 июлга қадар республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудлари кесимида минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилсин ҳамда уларнинг онлайн базалари шакллантирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!