U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф масаласини ҳал қилди

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф масаласини ҳал қилди

Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Қувайт - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда ҳамюртларимиз 5:0 ҳисобида рақибдан устун келди.

Терма жамоамиз сафидаги голларга Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов ва Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилди. Қайд этиш лозим, Норчаев ҳакам томонидан қўшиб берилган вазиятларда пенальтидан фойдалана олмади. Шунингдек, рақиб футболчиси Ал-Тавил 73-дақиқада қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Икки учрашувдан сўнг 6 очко қўлга киритган вакилларимиз ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Худди шунча очкога эга Вьетнам билан кейинги турда 1-ўрин масаласини ҳал қиламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!