Олимпиада-2024: Илк жаҳон рекорди қайд этилди

Олимпиада-2024: Илк жаҳон рекорди қайд этилди

Бугун Парижда 2024 йилги Олимпиада ўйинлари бўйича илк жаҳон рекорди ўрнатилди, дея хабар беради Олимпиада ўйинлари расмий сайти.

Бу камондан отиш бўйича саралаш мусобақасида содир бўлди. Рейтинг босқичида жанубий кореялик спортчи Лим Си-хен 72 отишда 694 балл тўплаб, аввалги жаҳон рекордини ортда қолдирди.

Илгари рекорд унинг ҳамюртига тегишли эди. 2019 йилда Канг Кан Че Ён 72 отишда 692 балл тўплаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!