Туркиядаги ёнғинларга сигарет қолдиғи сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 6 киши қўлга олинди

Туркиядаги ёнғинларга сигарет қолдиғи сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 6 киши қўлга олинди

Туркиянинг жануби-ғарбий Муғла вилоятининг иккита туманида ўт қўйиш айблови билан олти нафар гумонланувчи ҳибсга олинди. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзмоқда.

Ҳуқуқ -тартибот идоралари томонидан берилган хабарга кўра, 2 август куни Милас вилоятида тўрт киши коктейл билан боғлиқ воқеа туфайли ёнғин чиқарган, кейин эса қочишга уринган. Полиция бир гумондорни Измир вилоятига кираётганда ҳибсга олди. Қолганлари маҳаллий аҳоли кўмагида ушланган.

Шунингдек, 3 август куни Бодрум туманида ўрмон ёнғини айблови билан яна уч киши ҳибсга олинди.

"Ёнғин уч киши сигарет қолдиғи ва қутисини машинадан ташлаганидан кейин бошланган", - деди Туркия хавфсизлик хизмати расмийлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!