Турин шаҳрида очиқ ҳавода одамлардан 5 метрдан камроқ узоқликда чекиш тақиқланди

Турин шаҳрида очиқ ҳавода одамлардан 5 метрдан камроқ узоқликда чекиш тақиқланди

Турин чекувчилар учун чекиш масофасини жорий қилмоқда: болалар ва ҳомиладор аёллар яқинида, шунингдек, очиқ жойларда бошқа одамларларнинг розилигисиз улардан беш метрдан кам масофада чекиш мумкин эмас.

“Мазкур чора сигареталар, сигар, тамаки иситиш тизимлари, ҳар қандай ёнадиган маҳсулотлар ва электрон сигаретларга тегишли”, дейилади Турин коммуна кенгаши сайтида.

Март ойи бошида Италия ОАВлари мамлакат ҳукумати очиқ ҳавода бар ва ресторанлар, боғлар ва жамоат транспорти бекатларида электрон сигарет чекишни тақиқлаш режалари ҳақида хабар берган эди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи йил охирига қадар қабул қилиниши кўзда тутилганди, деб хабар беради report.az.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!