Трамп устидан суд жараёни давом этаётган Нью-Йорк суд биноси олдида бир киши ўзини ёқиб юборди

Трамп устидан суд жараёни давом этаётган Нью-Йорк суд биноси олдида бир киши ўзини ёқиб юборди

Дональд Трамп устидан суд жараёни бўлиб ўтаётган Манхэттендаги суд биноси олдидаги кичик боғда бир йигит суюқлик сепиб, ўзини ёқиб юборди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

BBC мухбири Нада Тофиқга кўра, у ранг-баранг брошюраларни ҳам ҳавога улоқтирган.

Суд биноси ташқарисида навбатчи полиция ходимлари ўт ўчиргич билан одамнинг олдига шошилган. Оғир куйган ҳолда уни замбилда олиб кетишган.

Тез орада Нью-Йорк полиция департаменти жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилгани ва атрофдагилар хавфсиз эканлигини маълум қилди.

Эркакнинг хатти-ҳаракати сабаблари ҳозирча маълум эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!