Тонг табассуми!.. (25-қисм)
Катта кўчада бир болакай йиғлаб турарди. Милиционер келиб сўради:
— Нега йиғлаяпсан?
— Адашиб қолдим.
— Уй манзилингни биласанми?
— Ҳа.
— Қани, айт-чи!
— Дада. Ойи. Ру.
— Ие, ғалати экан-ку манзилинг!.. Исминг нима ўзи?
— Админстратор.
***
Театр. Томошабинлар ўз жойларини эгаллашмоқда. Ўриндиқлардан бирида эркак оёқларини қўшни ўриндиққа, қўлларини яна бошқа бир ўриндиққа қўйиб олганча ўтирарди. Жой эгаси келиб деди:
— Кечирасиз, бу жой меники эди. Оёқ-қўлларингизни йиғиштириб оласизми?
Жимлик.
— Менга қаранг, жойни бўшатинг!
Жимлик.
Жой эгаси унинг ёқасидан ғижимлаб бақирди.
— Вей, эшитаяпсанми? Жойни бўшат дедим! Қаердан келиб қолдинг ўзи сен ярамас?
Эркак секин кўзларини очди-да, базўр шивирлади.
— Балкондан тушдим...
***
Йигит қизга деди:
— Юр, бизникига бориб чойхўрлик қиламиз!
— Истамайман.
Йигит узоқ вақт ялингач, қиз рози бўлди. Улар дорихона ёнидан ўтиб боришаётганда қиз деди:
— Юринг, дорихонага кириб чиқайлик!
— Нега?
— Чойга қўшиб ичишга бирор нарса олардик.