Тбилисидаги намойишлар чоғида беш нафар полициячи яраланди

Тбилисидаги намойишлар чоғида беш нафар полициячи яраланди

15 ва 16 апрель кунлари Тбилисида бўлиб ўтган намойишлар чоғида беш нафар полициячи яраланган.

Бу ҳақда Грузия ички ишлар вазири Вахтанг Гомелаури маълум қилди.

«Намойишчиларнинг зўравонлик ҳаракатлари натижасида 5 нафар полициячи тан жароҳати олди, улардан икки нафари оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Ҳаммаси бўлиб 40 кишини маъмурий ҳибсга олдик», деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!