Сузувчи қуёш электр станциялари - Туркияда қайта тикланадиган энергиянинг янги даври

Сузувчи қуёш электр станциялари - Туркияда қайта тикланадиган энергиянинг янги даври

Туркияда 944 та тўғон мавжуд бўлиб, уларнинг сув омборлари 5300 квадрат километр майдонни эгаллайди ва ичимлик суви таъминоти учун ишлатилмайди.

Агар ушбу ҳудудларнинг 10 фоизига сузувчи қуёш электр станциялари ўрнатилса, мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг тўртдан бир қисмини таъминлаш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Таъкидланишича, сузувчи СПП панелларининг энергия самарадорлиги қуруқликдагиларга қараганда 10 фоизга юқори. Сузувчи қуёш электр станциялари сув ҳавзаларида, шу жумладан гидроэлектр тўғонларидаги сув омборларида фойдаланилмаётган майдонларни эгаллаши мумкин, ичимлик суви таъминоти учун мўлжалланганлар бундан мустасно. Туркияда ичимлик суви таъминотига хизмат қилмайдиган 944 та тўғон 5300 квадрат километрлик жуда катта сув омборига эга. Агар ушбу майдонларнинг 10 фоизи сузувчи қуёш электр станцияси учун ишлатилса, ўрнатилган қуввати 53 минг мегаватт бўлган йилига 79 миллиард 500 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу Туркиянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг чорак қисмига тўғри келади. Сузувчи қуёш электр станциялари туфайли буғланишнинг олдини олиш ҳисобига тежаладиган сув миқдори йилига 540 миллион куб метр, карбонат ангидрид чиқиндилари эса 51 миллион тоннадан ортиқ камайиши кутилмоқда. Туркиядаги кўллар ва ҳовузларни ҳисобга олган ҳолда, сузувчи қуёш энергиясининг салоҳияти ушбу кўрсаткичлардан ошиб кетиши тахмин қилинмоқда.

Жануби-Шарқий Минтақадаги Энергия Тадқиқотлари Ассоциацияси (GEADER) раҳбари Омер Челеби, Туркиянинг сузувчи қуёш электр станцияси панелларини ўрнатиш борасида яхши салоҳиятга эга эканлигини айтди.

«Сузувчи қуёш электр станциялари Туркиянинг қайта тикланадиган энергия сиёсати ва яшил трансформациясида янги даврни бошлаб беради ҳамда мамлакатнинг миллий энергия сиёсатига катта ҳисса қўшади», деди Челеби.

Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда сузувчи қуёш электр станциялари бутун дунёда кенг тарқалган.
Унинг сўзларига кўра, сузувчи қуёш электр станцияларидан электр энергияси ишлаб чиқариш салоҳияти 80 гигаваттга баҳоланмоқда.

Челеби, Туркияда сузувчи қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун энг мос ҳудудларнинг қуёш нури энг кўп бўлган ҳудудлар эканлигини ва Жануби-Шарқий Анадолунинг бундай хусусиятларга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, минтақа кўплаб тўғон ва ҳовузлар мавжудлиги сабабли сармоя киритиш учун идеал жой, деди у.

Шу билан бирга, Қуёш энергияси сармоядорлари уюшмаси (GÜNEŞDER) раҳбари Сердар Экиз, Туркия қарийб 9 минг квадрат метр майдонда энг юқори ўрнатилган қуввати 1 мегаватт бўлган қуёш электр станциясини ўрнатишда катта салоҳиятга эга эканлигини айтди. .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!