Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги вазир тайинланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш вазири лавозимига ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётган Абдуҳаким Мўминович Ҳожибоев номзоди депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2020 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Хожибоев номзодини кўриб чиқди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Абдуҳаким Хожибоев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!