«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди

«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди

«Ёшлар ойлиги» доирасида жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ» дала ўқув майдонида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раиси кубоги учун «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинларининг Республика босқичи ўтказилди.

«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди

Мазкур ўйинларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни Ватанга садоқат ва юксак ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақириққа қадар ёшларни Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга қизиқишини ошириб бориш ҳамда уларни руҳан ва жисмонан чиниқтиришдан иборатдир.

Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинларининг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда истиқомат қилаётган 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган 140 нафар ёшлардан ташкил топган 14 та жамоа учта блокдан иборат синовлардан ўтказилди.

«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди

«Ҳарбий-ватанпарварлик блоки»да жамоа аъзоларининг Ўзбекистон ҳарбий тарихига доир билимлари текширилди. Шунингдек, саф қўшиғи ва «Биз – бир жамоамиз!» кўрик-танловлари ўтказилди.

«Ҳарбий-амалий кўпкураш блоки»да жамоалар пневматик қуролдан ўқ отиш, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш ва ҳарбийлаштирилган эстафета бўйича беллашдилар. Ҳарбийлаштирилган эстафета доирасида ёшлар автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва тўлиқ йиғиш ҳамда газга қарши ниқобни кийиб, белгиланган масофага югуриш шартларини бажардилар. «Спорт блоки»да дуатлон, 100 метр масофага югуриш ва турникда тортилиш бўйича ўзаро мусобақалашдилар. «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинлари давомида ёшларнинг ғалабага кучли интилишлари, шижоатлари ва ҳарбийликка бўлган қизиқишлари яққол сезилиб турди.

«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди

Дўстона руҳда, шу билан бирга шиддатли ва муросасиз кечган «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинларининг республика босқичида Хоразм вилояти жамоасининг қўли баланд келиб, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раисининг кубогини қўлга киритди. Эътиборлиси, Хоразм вилояти жамоаси 2022 йилдан буён тенгсизлигини исботлаб, кубокни ўзида сақлаб келмоқда.
2-ўрин Тошкент вилояти вилояти, 3-ўрин эса Андижон вилояти жамоаларига насиб этди.

«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди

Якунда ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар аъзолари «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур ўйинлар доирасидаги турли мусобақаларда юқори натижаларни кўрсатган 8 нафар йигит ва қизлар спорт разрядларига эга бўлдилар.

Таъкидлаш жоизки, республика миқёсида ўтказиб келинаётган «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинлари «Ватанпарвар» ташкилотининг «Ватанпарварлик – олий мақсадимиз!» консептуал ҳарбий-ватанпарварлик ғояси остида ёшларни бирлаштиришга мустаҳкам замин яратди.

«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди

2024 йилнинг март ойида «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар ўртасида «Шунқорлар» ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори имзоланган бўлиб, ушбу ҳужжатда «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинларининг маҳалла, туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичлари ўтказилиши белгиланган.

«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди

Яна бир муҳим маълумот: «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинларининг байроғи ва эмблемаси яратилган бўлиб, асосий рамзи сифатида шунқор қуши танланган. Бу бежиз эмас, чунки шунқор лочинсимонлар оиласига мансуб кучли, абжир қуш ҳисобланади ва у кўчма маънода мард, жасоратли, кучли шахсга нисбатан ҳам қўлланилади.

«Шунқорлар» – 2024: Хоразм вилояти жамоаси кубокни яна ўзида сақлаб қолди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!