Шойгу: НАТО қўшинлари Россия чегараларига яқинлашмоқда

Шойгу: НАТО қўшинлари Россия чегараларига яқинлашмоқда

НАТО қўшинлари Россия чегараларига яқинлашмоқда.

Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

Унинг сўзларига кўра, бу ҳарбий хавфсизликка қўшимча таҳдиддир: «Энди улар Россияни Украинада тўхтатиб қўйилмаса, Альянс мамлакатларига ҳужум қилади, дейишади. Ҳолбуки, бизга яқинлашган улардир».

Вазирнинг сўзларига кўра, Россия бошқа давлатларнинг ишларига аралашмаслик сиёсатига амал қилади: «Шу билан бирга, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин НАТОнинг Шарққа экспанцияси давом этмоқда. Аммо 1990 йилларда бизга бундай бўлмайди, деб ваъда қилинган эди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!