Шимолий Корея 90-йиллардагидек очарчилик арафасида​​​​​​​

Шимолий Корея 90-йиллардагидек очарчилик арафасида​​​​​​​

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин аҳолини “машаққатли марш”га тайёр туришга чақирди, дея хабар бермоқда Би-би-си.

“Машаққатли марш” атамаси 1990-йилларда Шимолий Кореяда юз берган очарчиликни ифодалаш учун ишлатилади. Ўшанда 600 мингдан 2 миллионгача инсон очлик туфайли вафот этгани айтилади. Ким Чен Ин мамлакатда юзага келган вазиятни айнан 1990-йиллардаги ҳолатга ўхшатган.

Коронавирус пандемияси туфайли Шимолий Корея унинг иқтисодиётида муҳим рол ўйнаб келган Хитой билан чегарани ёпишга мажбур бўлди. Ҳолбуки, Хитой билан чегарада яшайдиган аҳоли учун контрабанда асосий даромад манбаи эди.  Қолаверса, халқаро ҳамжамиятнинг санкциялари ҳам Шимолий Корея иқтисодиётининг ёмонлашишига сабаб бўлди. 

Маълумотларга қараганда, қарийб икки ой олдин Хитойдан Шимолий Кореяга озиқ-овқат маҳсулотлари келиши тўхтаган. Бунинг оқибатида нархлар кўтарилиб кетган. Шимолий Кореяда очлик юз бериши мумкинлигидан БМТ ҳам огоҳлантирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!