Шимолий Корея 300 минг доллар хайрия қилди

Шимолий Корея 300 минг доллар хайрия қилди

Шимолий Корея Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Мьянма давлати учун гуманитар ёрдам ташаббусига 300 минг доллар хайрия қилди, деб ёзади The Korea Times.

Таъкидланишича, бу Пхеньяннинг 2005 йилдан буён биринчи марта бошқа давлатга пул хайрия қилиши.

The Korea Times ёзишича, Шимолий Корея Мьянма билан яхши муносабатда. Масалан, январь ойида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Мьянма мустақиллигининг 73 йиллиги муносабати билан мамлакат президентига мурожаат юборган. Сиёсатчи икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга умид билдирган.

Февраль ойидаги ҳарбий тўнтаришдан кейин жабр кўрган Мьянмани КХДРдан ташқари, Жанубий Корея, шунингдек, бир нечта Ғарб давлатлари қўллаб-қувватлаган. Энг катта миқдорда хайрия қилган АҚШ мамлакатга 23 миллион доллардан кўпроқ маблағ юборган.

Шимолий Корея камдан кам ҳолларда молиявий хайрия қилади, чунки у халқаро рейтинглар бўйича дунёдаги энг қашшоқ давлатлардан бири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!