Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида Россияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида Россияга ташриф буюради

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўзбекистон президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, уни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

“Президентлар келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россия Федерациясига олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар”, - дейилган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!