Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иккита жиноятда гумонланаётгани юзасидан расмий изоҳ берилди

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иккита жиноятда гумонланаётгани юзасидан расмий изоҳ берилди

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи икки жиноятда гумонланаётгани ҳақида хабар берилганди. Палата ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Келтирилишича, бугунги кунга қадар Савдо-саноат палатасига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан М.О.ни ишдан четлаштириш бўйича талабнома келиб тушмаган ва М.О. палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот берилиши қайд этилди.

Гумонланувчи М.О. бир ой аввал, жорий йилнинг мартида ушбу лавозимга тайинланган. У 1997 йили Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Олий маълумотли. “Зулфия” номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. Тайинловга қадар “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!