Саудия Арабистонида ҳам Рамазон ҳайити санаси маълум бўлди

Саудия Арабистонида ҳам Рамазон ҳайити санаси маълум бўлди

Саудия Арабистони Буюк уламолар кенгаши аъзоси ва Қироллик суди маслаҳатчиси шайх Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Манеанинг таъкидлашича, Рамазон бу йил 30 кун давом этади, деб хабар берган Al Shorouq Online портали.

Бундан Рамазон ҳайити астрономик ҳисоб-китобларга кўра 13 май куни нишонланиши келиб чиқади.

Саудия Арабистони ойни анъанавий визуал кузатиш бўйича эмас, астрономик технологиядан фойдаланган ҳолда биринчи марта Исломий тақвим санасини эълон қилди.

Ал-Манеа Рамазон ойининг охирини янги ойни кузатиш билан нишонламоқчи бўлганларни буни давом эттиришга чақирди.

Саудия Арабистонида Рамазон 13 апрелда бошланган эди. Исломда муқаддас ойининг бошланиши ҳам, охири ҳам янги ойнинг пайдо бўлиши билан белгиланади, бу ой 29 ёки 30 кун давом этишини билдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!