Санна Марин: "Финляндия тез орада Россия табиий гази ва нефтидан воз кечишга тайёр"

Санна Марин: "Финляндия тез орада Россия табиий гази ва нефтидан воз кечишга тайёр"

Финляндия бош вазири мамлакат бир неча ой ичида Россия энергетика ресурсларидан воз кечиши мумкинлигини айтди.

Санна Марин, Суоми радиосининг Бош вазирга савол соати доирасида Финляндия тез орада Россия табиий гази ва нефтидан воз кечишга тайёрлигини айтди.

“Биз Финляндия учун йиллар эмас, ҳафталар ёки ойлар ҳақида гапиряпмиз. Бироқ, эҳтимол, бошқа мамлакатлар Россия ёқилғисидан бунчалик тез воз кечолмайди. Шундай экан, биз умумевропа ечимларини излашимиз керак”.

Мариннинг сўзларига кўра, гап биргаликда молиялаштириш ҳақида эмас, балки бошқа мамлакатларга муқобил энергия манбаларини топишга ёрдам бериш ҳақида кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!