Самарқандда шифокорларни ҳақорат қилган аёлга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Самарқандда шифокорларни ҳақорат қилган аёлга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

2022 йил 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳри “Мотрид” қўрғонида яшовчи фуқаро К.И. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида даволаниб чиқиб, “Хужағунжоиш” МФЙда яшовчи танишлариникида қолган.

5 сентябрь куни К.И.нинг турмуш ўртоғи У.Ф. эрининг уйга келмаганидан ҳавотирланиб, шифохонага бориб, “эримни ўлдириб қўйгансанлар” - деб, тиббиёт ходимларига бақир-чақир қилиб, турли ҳақоратомуз сўзларни ишлатган.

Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари бориб, аёлга эрининг тириклиги, содир этаётган ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик эканлиги тушунтирилиб, шифохонадан олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!