Самарқандда икки укасини миндириб скутер бошқарган 7 ёшли қизча тўхтатиб қолинди

Самарқандда икки укасини миндириб скутер бошқарган 7 ёшли қизча тўхтатиб қолинди

Самарқанд вилоятида скутерда катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган 7 ёшли қизча Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 23 июнь куни Самарқанд тумани ҳудудида содир бўлган.

ЙПХ ходимлари М-37А халқаро автомобиль йўли бўйлаб ўз хизмат манзилига кетаётганда ёш қизча икки нафар укасини миндириб олган ҳолда скутер бошқариб кетаётганини кўриб қолган.

Болаларнинг онасига кўра, қизча рухсатсиз калитни олиб, скутерни ўзи бошқариб кетган. Ходимлар томонидан болалар ота-онасига топширилган. Суриштирувда, скутер бошқараётган қизалоқ 7, укалари эса 5 ва 2 ёшда ёшда экани маълум бўлган.

Аввалроқ Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Лада билан тўқнашгани, Тошкентда вояга етмаган ўғлига рул бошқарувини берган ота жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!