Самарқандда дори воситасини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди

Самарқандда дори воситасини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Х.Э. ва Т.Х. пандемия шароитида талаб юқори бўлган “IVIREM Remdesevir 100 mg” номли дори воситасини ҳар бир донасини 56 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 200 донасини 11 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!