Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманларида радиохалақитлар бартараф этилиб, алоқа сифати яхшиланди

Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманларида радиохалақитлар бартараф этилиб, алоқа сифати яхшиланди

Жорий йилнинг 16-апрел куни “Ўзкомназорат” Инспекциясининг Самарқанд вилоят ҳудудий шуъбаси, вилоят Электромагнит мослашув хизмати ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб, радиоелектрон воситаларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.

Унда Самарқанд шаҳрида жойлашган “Саид” ва “Дўстлик” ҳамда Пастдарғом туманидаги “Чортут” маҳаллаларида ўрнатилган 3 (уч) дона мобил кучайтиргич (репеатер) қурилмасидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланиб, ушбу қурилмадан фойдаланиб келаётган фуқароларга нисбатан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳамда қурилмаларнинг ишлатилишини олди олиниб, фуқароларга огоҳлантириш берилди.

Тадбир давомида жисмоний ва юридик шахслар вакилларига мобил кучайтиргичлар Радиочастоталар бўйича Республика Кенгашининг 2022-йил 23-августдаги 707-сон қарорининг техник шартлари талабларига тўғри келмаслиги ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига зид эканлиги ва ушбу қурилмалардан қайта фойдаланилган тақдирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддасига асосан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида тушунтириб ўтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!