Россияда 2 ёшли ўзбек заҳарланди, она жазоланди
2 декабрь куни ўзбекистонлик икки ёшли бола эрталаб соат 6 ларда Санкт-Петербургдаги шифохонага етказилди. Россия ОАВ хабарларига кўра, она болани эътиборсиз қолдирган ва у пол ювадиган восита билан заҳарланган.
Шифокорлар болага ўткир яллиғланиш ва қизилўнгачнинг кимёвий куйиши ташхисини қўйишди. Унинг аҳволи оғир.
Текширув пайтида чақалоқнинг оиласи Россияга Ўзбекистондан 6 ноябрь куни келганлиги аниқланди. Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтмаган. Боланинг онасига нисбатан ота-она мажбуриятларини бажармаганлик тўғрисида маъмурий баённома тузилди. Аёл жаримага тортилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).