Россия ва КХДР тузилган шартномаларни амалга оширишга киришади

Россия ва КХДР тузилган шартномаларни амалга оширишга киришади

Москва ва Пхенян кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги янги битимнинг барча бандларини амалга ошириш бўйича иш бошламоқда, деди Россиянинг КХДРдаги элчиси Александр Мацегора РИА Новости агентлигига.

"Биз эришган ютуқларимиз билан тўхтаб қолмаяпмиз, энди шартноманинг барча бандларини амалга ошириш бўйича иш бошланганда, албатта, ҳамма нарса олдинда" деди.

Элчи, шунингдек, Путин ва Ким Чен Ин 2023-йил сентябрида “Восточний” космодромида бўлиб ўтган саммит чоғида янги асосий битим тузишга қарор қилганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!