Россия ТИВ Арманистоннинг КХШТни молиялаштиришни тўхтатиш қарори ҳақида нима дейди?

Россия ТИВ Арманистоннинг КХШТни молиялаштиришни тўхтатиш қарори ҳақида нима дейди?

Арманистоннинг КХШТни молиялаштиришни тўхтатиши муаммога айланмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

«Бу фожиа эмас, ташкилот ишлашда давом этмоқда», деди дипломат журналистларга.

«Ҳарбий-сиёсий нуқтаи назардан, Арманистоннинг КХШТга бўлган келажакдаги йўналиши у яхши ифодалаши ва тушуниши керак бўлган миллий манфаатлари билан ҳам, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш имкониятлари билан ҳам белгиланади», - дея қўшимча қилди Панкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!