Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозланади

Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозланади

Россия танклари янги ҳимоя тизимлари билан жиҳозлана бошланди. Бу ҳақида мудофаа вазири Сергей Шойгуга Омск вилоятидаги мудофаа корхоналарига булган ташрифи чоғида маълум бўлди.

Корхона раҳбари мудофаа вазирига унинг топшириғига биноан зирҳли техникалар махсус операция зонасига жўнатишга тайёргарлик кўрилаётганда уларнинг хавфсизлиги кучайтирилгани ҳақида маълум қилди.

Хусусан, ҳозир заводда ишлаб чиқарилаётган янги Т-80БВМ танклари йиғиш линиясида "Накидка" (ёпинчиқ) номли камуфляж тизими, ҳимоя "айвончаси" ҳамда танк башнясини қўшимча ҳимояловчи махсус тўр билан жиҳозланаётгани ҳақида ҳисобот берилди.

Мудофаа вазири завод раҳбариятига худди шундай ҳимоя воситаларини айни дамда махсус операция ҳудудида жанг қилаётган танк бўлинмаларига ҳам қўшимча равишда етказиб беришни ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Шундайн сўнг Сергей Шойгу махсус операция ҳудудидга жўнатишга тайёр бўлган ва темир йўл платформаларига юкланган танклар ва бошқа зирҳли техникани кўздан кечирди, корхона ҳузуридаги ўқув-тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!