Россия ҳудудига йирик дронлар ҳужуми амалга оширилди

Россия ҳудудига йирик дронлар ҳужуми амалга оширилди

20 апрелга ўтар кечаси 50 дан ортиқ дрон Белгород, Брянск, Калуга, Смоленск, Рязан, Липетск, Тула ва Москва вилоятларига ҳужум қилди.

Белгород вилоятининг Пороз қишлоғида дроннинг турар-жой биносига урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Калуга вилоятининг Малоярославецкий туманида дрон электр подстанциясига, Смоленск вилоятининг Кардимовский туманида эса ёқилғи-энергетика мажмуасига ҳужум қилди. Брянск вилоятида ҳам дрон электр подстанциясига ҳужум қилгани хабар қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!