Россия 2023 йилда Непал фуқароларига рекорд миқдорда виза берган

Россия 2023 йилда Непал фуқароларига рекорд миқдорда виза берган

“Медиазона” эътиборини тортган Россия Ташқи ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, 2023 йилда Непалнинг 3037 нафар фуқароси Россия визасини олган.

Нашрнинг қайд этишича, Россия аввалги йилларда Непал фуқароларига бундай катта миқдорда визалар бермаган. Россияга келишнинг энг кенг тарқалган мақсадлари сифатида туризм (1756), иш (660) ва таълим (459) кўрсатилган.

Непалдан ташқари, Эфиопия фуқароларига ғайритабиий даражада кўп миқдорда (1934 кишига) рус туристик визалари берилган. Бундан ташқари, 2023 йилда таълим мақсадида 1335 нафар Камерун фуқароларига визалар берилган.

Февраль ойида CNN манбаларига асосланиб, Россия Мудофаа вазирлиги 15 мингга яқин Непал фуқаросини Украинадаги урушда қатнашиш учун ёллагани ҳақида хабар берган эди. Телеканал маълумотларига кўра, Россия армиясига қўшилиш истагида бўлган Непал фуқаролари мамлакатга сайёҳлик визаси билан киради. Непалликлаларнинг Украинага қарши урушда иштироки эвазига Россия ҳукумати уларга икки минг доллар ойлик маош ва Россия фуқаролигини тезлаштирилган шаклда расмийлаштиришни таклиф қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!