РФ мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов ҳибсга олинди

РФ мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов ҳибсга олинди

Бу ҳақда Шойгу олдиндан хабардор қилинган, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

Иванов камида 1 миллион рубль пора олганликда гумон қилинмоқда. Унга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Тергов вазир ўринбосарини ҳибсга олишни талаб қилади.

Қўлга олинган шахс Мудофаа вазирлиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ва ҳарбий ипотека ишларини назорат қилган.

Иванов, шунингдек, мулкни бошқариш ва қўшинларни жойлаштириш, Россия Қуролли Кучларини уй-жой ва тиббий ёрдам билан таъминлаш учун масъул эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!