"Реал" Ла Лигада яна бир рекордни янгилади

"Реал" Ла Лигада яна бир рекордни янгилади

Мадриднинг "Реал" клуби жорий мавсум Ла Лигадаги 20-учрашувида ҳам ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Шу тариқа, мадридликлар бир мавсумда қуруқ ўйинлар сони бўйича 34 йиллик рекордни янгилади. Ҳали ҳеч бир испан жамоаси бир мавсумда шунча учрашувда нолга ўйнамаган.

Жорий мавсум "Реал Мадрид" дарвозасини уч нафар дарвозабон қўриқлади. Лунин 10 та учрашувда гол ўтказмаган бўлса, Аррисабалага 7 та баҳсда, Куртуа 3 та ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!