Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилади

Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилади

“Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-229-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига (Академия) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

➖рақамли криминалистика соҳасида инновацион тадқиқотлар олиб бориш, катта ҳажмдаги маълумотлар (“Big Data”), сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни таҳлил қилиб, амалиётга жорий этиш;

➖ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказишда рақамли криминалистика жиҳатидан амалий ёрдам бериш;

➖рақамли экспертизанинг замонавий технологиялари ва воситаларини жорий этиш.

🏢 Академиянинг Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти (Институт) ташкил этилади.

✔️2024 йил 1 августдан Институтга рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

🗄 Институт суд-экспертлик фаолияти қамровини кенгайтириш мақсадида 2024 йил якунигача катта ҳажмдаги маълумотлар (“Big Data”) экспертизаси ўтказилишини йўлга қўйади.

🗂“Рақамли далиллар ягона реестри” идоралараро автоматлаштирилган тизимининг синов версияси 2025 йил 1 мартгача, 2025 йил 1 августгача тўлиқ версияси жорий этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!