Рамзан Қодиров Чеченистондаги барча кафе ва ресторанларни ёпиш ҳақида буйруқ берди

Рамзан Қодиров Чеченистондаги барча кафе ва ресторанларни ёпиш ҳақида буйруқ берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳудуддаги барча ресторан, кафе ва одамлар тўпланадиган оммавий масканларни ёпишни буюрди. Бу ҳақда Қодировнинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинган.

Қодиров Чеченистон аҳолисини зарурат бўлмаганда республикани тарк этмаслик ва уйда ўтиришга чақирди.

Қодировнинг сўзларига кўра, дастлабки таҳлил натижалари Чеченистонда тахминан уч нафар одамда коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган.

Чеченистон Россияда коронавирус сабаб умумий овқатланиш муассасалари ёпилган биринчи маъмурий ҳудудга айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!