Рамазон Ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Рамазон Ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Шу кунларда жуда кўпчиликни бир савол ўйлантирмоқда: «Рамазон Ҳайитида дам олиш кунлари қандай бўлади? Неча кун дам оламиз?». Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев ана шу масалага тўхталди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, тез орада Президент яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича қарорни имзолайди ва бу ҳақда ОАВда маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Президент фармонига (https://lex.uz/docs/5283956) биноан, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланиши қайд этилганди.

Шундан сўнг март ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ҳақидаги фармон лойиҳасини умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилганди (https://regulation.gov.uz/uz/d/30888). Лойиҳага кўра:

14 май, жума - қўшимча дам олиш куни;
15 май, шанба - иш ҳафтасининг туридан қатъи назар дам олиш куни этиб белгиланиши назарда тутилганди.

❗️Бундан келиб чиқилса, агар мабодо 13 май куни Рамазон Ҳайитининг биринчи кунига тўғри келса, унда ўзбекистонликлар 13, 14, 15, 16 май кунлари кетма-кет 4 кун дам олишлари мумкин бўлади.

Бу ҳозирча бизнинг тахминимиз холос, Президент тегишли ҳужжатни имзолагандан сўнг аниғи маълум бўлади. Бу ҳақда қўшимча хабар берамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!