Қурол-яроғ ва ўқ-дориларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди

Қурол-яроғ ва ўқ-дориларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг «Бухоро аэропорти» чегара божхона постида хориждан учиб келган фуқаро Х.Ж. яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти ҳаракати божхоначилар эътиборини тортди. Ўтказилган текширув натижасида, унинг юклари орасида пневматик тўппонча, газ баллони ва 500 дона металл шарикли ўқлар борлиги аниқланди.

Наманган халқаро аэропортида ҳам “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган йўловчилардан фуқаро К.А. қиймати 4 млн. сўмлик пневматик қуролни тегишли рухсатномаларсиз олиб киришга уринганлиги фош бўлди.

Яна бир фуқаро А.И. эса сумкаси ичида божхона назоратидан яширганча ов қуроли учун мўлжалланган 25 дона гильзаларни олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Сирдарё вилоятидаги “Малик” чегара божхона пости орқали кириб келган, қўшни давлат фуқароси Г.С. бошқарувидаги енгил автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, юкхонадаги кийим чўнтакларида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 22 дона 12 калибрли ов қуроли патронлари борлиги маълум бўлди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида фош қилинган ҳолатда эса, қўшни давлат фуқароси М.А. ўз бошқарувидаги автотранспорт воситасининг олд ўриндиқлари ўртасидаги идиш қўйиш учун мўлжалланган жойда 2 дона 12 калибрли ов милтиғи патронларини олиб киришга урингани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!