Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилганлар ушланди

Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилганлар ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятида ўқишга киритиб қўйиш ва дипломни нострификация қилиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Д.Ж. исмли шахс фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факультетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Н.С. исмли шахс фуқаро У.Р.нинг ишончига кириб, унга гўёки ўзини “Таълимни назорат қилиш инспекцияси ходими” деб таништириб, 2,5 минг доллар эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг хорижий давлат институтини тугатгани тўғрисидаги дипломини нострификация қилиб беришни айтиб, шундан 1,9 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Бухоро ва Фарғона вилоятларида ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ўқишга киритиб қўйиш учун пул олган ОТМ ходимлари қўлга тушган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!