Қирғизистоннинг янги муфтийси сайланди

Қирғизистоннинг янги муфтийси сайланди

Абдулазиз қори Зокиров Қирғизистоннинг янги муфтийси этиб сайланди. Қирғизистон мусулмонларининг навбатдан ташқари қурултойида шундай қарор қабул қилинди.

Зокиров 45 ёшда. Диний таълимни Туркияда ва Бишкекдаги Ислом институтида олган. Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг янги раҳбари ҳам юридик маълумотга эга.

У муфтий этиб тайинлангунига қадар Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани бош имом-хатиби лавозимида ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!