Қайси вилоятларда ишсизлик энг юқори?

Қайси вилоятларда ишсизлик энг юқори?

Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизликнинг энг юқори даражаси Сурхондарё вилоятида кузатилган (9,3 фоиз). Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий ахборотида айтилади.

Қайд этилишича, ишсизлик даражаси Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида 9,2 фоизни ташкил этди. Энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида (7,5 фоиз) кузатилди.

Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,3 млн кишини ташкил этган. 16-29 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси 14,9 фоизни, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси 12,5 фоизни кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!