Қатар амири "ПСЖ" базасига ташриф буюрди

Қатар амири "ПСЖ" базасига ташриф буюрди

Қатар амири "ПСЖ" базасига ташриф буюрди.

Тамим бин Ҳамад Ал Тани бошқарув раиси Носир Ал-Хелайфи ҳамроҳлигида клуб қароргоҳига етиб келди.

У мураббийлар штаби ва асосий таркиб футболчилари билан учрашди. Амир "ПСЖ"нинг эркаклар ва аёллар жамоалари Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққанидан фахрланишини айтди.

Шунингдек, у базадаги янги биноларни кўздан кечирди ва ўқув марказини ривожлантириш ва янги стадион қурилиши режалари билан танишди.

"ПСЖ" Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Барселона”ни мағлуб этди (2:3, 4:1).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!