Қашқадарёда отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраган опа-сингилга холаси васий этиб тайинланди

Қашқадарёда отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраган  опа-сингилга холаси васий этиб тайинланди

Қашқадарё вилоятида яшовчи опа-сингил М.Ш. ва Н.Ш. ларга нисбатан содир этилган жисмоний ва руҳий тазйиқ ҳолатлари ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганлиги тўғрисида хабар берган эди.

Мазкур гуруҳ томонидан қизларнинг қариндошларидан қай бири улар учун яшаш ва таълим олиш муносиб шароитларини таъминлай олиши масаласи ҳар томонлама ўрганилди.

Қарши шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан М.Ш. ва Н.Ш. лар вафот этган онасининг опаси бўлган Қ.Д. (қизларнинг холаси) қизларга васий этиб тайинланди.

❕Қ.Д. ўз ҳомий ва васийлигидаги вояга етмаган М.Ш. (2008 йилда туғилган) ва Н.Ш. (2010 йилда туғилган) ларни тарбиялаши, уларнинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъуллиги тегишлича юклатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!