Путин НАТО давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди

Путин НАТО давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди

Россия турли уюшмалар, жумладан, НАТО билан Евросиёда хавфсизлик тизимини яратиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин хабар берди.

Биз Евросиёда тенг ва ажралмас хавфсизликни таъминлаш масалаларни кенг халқаро муҳокама қилишга тайёрмиз: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ, ЕврАзЕС, БРИКС ва бошқа халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа ва НАТО давлатларидаги ҳамкасбларимиз билан ҳам, — деди Россия раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, Россия армияси Украинадаги ҳарбий амалиётлар давомида тўпланган илм-фан ва тажрибага асосланган ҳолда такомиллашишда давом этади. Путин, шунингдек, Евросиё мамлакатлари ўз хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик йўналишларини ўзлари белгилаши, фаолият юритувчи институтлар, механизмлар ва келишувлар тизимини яратиши зарурлигига ишонч билдирган.

Евросиё мамлакатларида янги хавфсизлик тизимининг муҳим қисми сифатида Путин иқтисодий ривожланиш, ижтимоий тараққиётни таъминлаш, қашшоқликка қарши кураш, тенгсизликни бартараф этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳоказолар билан боғлиқ масалаларни санаб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!