Путин: "Дунёдаги энг қудратли армия - Россия армияси"

Путин: "Дунёдаги энг қудратли армия - Россия армияси"

Бугунги кунда дунёда Россияникидан-да қудратлироқ Қуролли Кучлар йўқ. Айниқса, ҳозирги мавжуд вазият уни янада такомиллаштириш имконини беради. Бу ҳақда 21 июнь куни мамлакат Президенти Владимир Путин Олий ҳарбий таълим муассасаларининг энг яхши битирувчилари билан бўлган учрашувда айтиб ўтди, дея хабар тарқатмоқда ТАСС.

“Бугун дунёда Россиядагидан самаралироқ қуролли компонент мавжуд деб ўйламайман, аммо бугунги кун талаблари бизга қўшимча қаерда нима қилишимиз, нималарга эътибор қаратишимиз, нималарга хизмат қилишимиз кераклигини кўрсатиб турибди. Албатта, бу жараён бизнинг ҳарбий компонентимиз, армиямиз, флотимиз, давлатнинг бутун ҳарбий таркибий қисми яхшиланишига олиб келади. Мен бунга шубҳа қилмайман”, дейди Путин.

Қайд этилишича, учрашув давомида Россия етакчиси Кремлда битирувчиларга мурожаат қилган. Кейинроқ улар билан суратга тушиб, норасмий суҳбат қурган.

“Биз ҳар доим қандайдир тиканлардан ўтиб, юлдузларимизга, Қаҳрамонлик юлдузларига ёки шунчаки орзуимизга етишамиз. Синовларсиз, қийинчиликсиз натижа бўлмайди”, деган у.

Маълумот учун, Россия Қуролли Кучлари аскарлари сони бўйича дунёда кучли бешталикка киради. Рўйхат аввалини Хитой бошлаб беради. Мамлакат Қуролли Кучларида 3,5 млн ҳарбий бор. Ҳиндистон эса 1,5 миллионлик аскарлари билан иккинчи ўринни эгаллаган. АҚШ армиясида эса 1 млн 348 400 минг зобит бор. Россиядан аввалги ўринни эса Шимолий Корея эгаллаб турибди. Диктатура режимидаги ушбу мамлакат армиясида 1 миллион 270 минг ҳарбий бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!